“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдирди:
“Биринчи навбатда янги мавсум билан табриклайман. Афсуски “Навбаҳор”га қарши ўйинларимизда футболдан кўра жанжал кўпроқ бўлади.
Футбол ҳақида гапирадиган бўлсам, наманганликлар ўз дарвозалари яқинида ҳаракат қилишди. Биз тўпни кўпроқ назорат қилдик, аммо кўп вазият ярата олмадик. Боиси рақиб яхши ҳимояланди. Дарвозабон 3-4 вазиятда жамоасини қутқарди. Мавсум аввалида муҳим ғалабани қўлга киритдик”, - деди грузиялик мутахассис.
Шота Арвеладзе: Мавсум бошида муҳим ғалабани қўлга киритдик
Ўқилган: 1318