Пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрига йўл олди. Жамоамиз 14-17 март кунлари ушбу шаҳарда Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи сўнгги лицензион турнирда иштирок этади.
Жамоамиз мусобақа бошлангунча ушбу шаҳарда ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. 2 ҳафта давом этадиган мазкур йиғинда 25 нафар спортчи иштирок этади.
Айни пайтда пара-атлетика йўналишида терма жамоамиз ҳисобида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун 8 та йўлланма мавжуд. Бўлажак сафар делегациямиз учун омадли ўтишини тилаб қоламиз.
Пара-атлетикачиларимиз сўнгги лицензион турнирга йўл олишди
Ўқилган: 1116