МОҚ Токио-2020 спорт экипировкалари ва расмий либосларнинг тақдимотини ўтказади

Маълумки, жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб мазкур спорт байрамига ҳам катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Токио Олимпиадасига ҳам оз фурсат қолди. Унда атлетларимизнинг муносиб иштирокларини таъминлаш, улар учун барча қулайликлардаги ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олдида турган асосий вазифадир. Шу мақсадда МОҚ қошида мазкур режаларни мувофиқлаштириш бўйича Тезкор штаб ташкил қилинди. Ушбу штаб таркибига спорт соҳасида улкан тажрибага эга бўлган менежерлар, малакали мутахассислар жалб қилинган. 26 февраль куни соат 15:00 да МОҚ мажлислар залида Тезкор штаб фаолиятига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтади.

Шунингдек, тадбир давомида Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун махсус ишлаб чиқарилган спорт экипировкалари ҳамда расмий либосларининг тақдимот маросими ҳам ўтказилади.

МОҚ мазкур тадбирга барча турдаги ОАВни таклиф қилади.

Ўқилган: 990
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун 4 нафар боксчимиз “Губернатор кубоги”да рингга чиқади
13:01
Бокс. Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби мағлубият нималигини билмайди
16:33
Таэквондо ва сув спорти турлари федерациялари МОҚда ҳисобот топширди
08:30