
Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.
Уларнинг бири Лондонда бўлса, иккинчиси Италиянинг Неаполь шаҳрида кечади.
"Челси" клуби ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилади. Бир қарашдан устунлик мюнхенликлар тарафида тургандек, гўё. Аммо, лондонликлар жиддий ўйинларга муносиб тайёрлана олишини яхши биламиз. Шундай экан, бу баҳсда кимнинг қўли баланд келишини вақт кўрсатади.
Италияда яна бир ажойиб ўйин бўлади.
"Наполи" ўз мухлислари қаршисида "Барселона"ни кутиб олади. Бу ўйинда Мессиси бор жамоанинг имконияти юқорироқ эканлигини айтиш қийин эмас. Янаям бу футбол, ўйини чиқмаса мана-ман деган топ-жамоалар ютқазиб қўйиши мумкин.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
26.02.2020 01:00 Челси (Англия) – Бавария (Германия)
26.02.2020 01:00 Наполи (Италия) – Барселона (Испания).