"Шахтер" клуби мураббийи ва элчиси Дарио Срна Хитойда тарқалган коронавирус билан боғлиқ вазият борасидаги ўзининг баёнотини маълум қилди.
"Бу мушкул вазифа билан президент Зеленский шуғулланмоқда. Албатта, жараён оғир ва узоқ давом этади. Биз ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз.
Бугунги кунда энг муҳими ўша ерда юрган украиналикларнинг хавфсизлигидир. Улар эсон-омон юртларига учиб келишлари шарт. Биз эса деярли бир давлатмиз, бир-бирмизга ёрдам беришимиз лозим.
"Шахтер" бунақа ишларни биринчи марта қилаётгани йўқ. Бизда ҳам юрак бор ахир, кимга ёрдам керак бўлса уни кўрсатишга тайёрмиз. Вазият осон эмас. Такрорлайман, Зеленский мамлакатга учун яхши бўлиши учун ҳаракат қилмоқда. Бизнинг клуб бўлса бу борада ёрдам бериш тайёр.
Керак бўлса самолётимизни бериб турамиз, муҳими украиналиклар уйларига қайтиб келиб, яна оилалари бағрида табассум қила олишсин", - дейди Срна.
"Шахтер" клуби украиналикларни Хитойдан олиб келиш учун самолёт беришга тайёрлигини маълум қилди
Ўқилган: 2326