Пабло Сабалета: "Ман Сити" жамоаси "Реал"ни юта олади. Доимий равишда ҳужум қилиш ва ғалаба учун ўйнаш керак

Ҳозир "Вест Хэм"да тўп сурувчи "Манчестер Сити" клубининг собиқ ҳимоячиси Пабло Сабалета "шаҳарликларнинг" ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, бу жуда ҳам муҳим ўйин. "Сити" ўйинчилари, ходимлари ва бошқалар учун ушбу ҳафта оғир ўтди.

Бироқ ҳозир ҳамма узоқ йиллар давомида ғалаба қозонишга интилаётган мусобақага диққатни қаратиш лозим. Улар учун ЕЧЛда зафар қучиш нимани англатишини биламан.

УЕФАнинг қарори уларга қўшимча мақсад беради. Клубдаги ҳамма раҳбариятга ишонади.

Кўп сонли ўйинчилар ушбу жамоадан бир неча йилдан буён тўп сурмоқда ва улар Англиядаги ҳамма совринларни ютиб чиқишди. Шундай экан улар учун ЕЧЛни ютиш муҳим.

"Сити" ажойиб таркибга эга, ўйлашимча улар "Реал"ни юта олади. Доимий равишда ҳужум қилиб ғалаба учун ўйнаш керак", - дейди Сабалета.

Ўқилган: 2342
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кавани "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетиши кутилмоқда
15:37
Англия чемпионати, 15-тур анонси
12:18
“Манчестер Сити” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни мағлуб этолмади
00:01