Ўзбекистон - Беларусь 0:1

БАА давлатида ўқув йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Беларусь термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Ўртолик учрашуви
Ўзбекистон - Белорусь 0:1
Гол:
Нехайчик (26)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Олег Зотеев, Егор Кримец, Умарбек Эшмуродов, Мурод Холмуҳамедов, Санжар Қодирқулов, Акбар Исматуллаев, Аброр Исмоилов, Бобур Абдухолиқов, Жасур Жалолиддинов, Игорь Сергеев.
Беларусь: Павлюченко, Матвейчик, Политевич, Павловец, Бурко, Корзун, Кендиш, Нехайчик, Драгун, Стасевич, Лаптев

*****

0'. Яна оз фурсатдан сўнг ўйин бошланади

0'. Вадим Абрамов ёшларни синаб кўришга ахд қилган кўринади, таркибда бир қатор янги футболчиларни кўришимиз мумкин

0'. Жамоалар майдонга етиб келишган

0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда

1'. Ўйин бошланди

2'. Дастлабки дақиқаларда Ўзбекистон футболчилари пала-партишликларга йўл қўйишмода

3'. Ҳозирча ўйин фақат бизнинг тарафда бўлмоқда, узатмаларимизда камчиликлар бор

7'. Ўйинда вазият тенглашди, ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ

10'. Рақиблардан ҳужум: ҳимоячиларимиз вазиятни бартараф этди

14'. Ўзбекистон футболчилари ниҳоят олдинга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди

16'. Зотеев жарима майдонига ёриб кирди, бироқ унинг узатмасига аниқлик етишмади

20'. Ҳозирча икки жамоа ҳам тузукроқ ўйин қилмаяпти

26'. ГОЛЛЛ!!! Нехайчик ҳисобни очди. Ўзбекистон - Беларусь 0:1

28'. Стасевичнинг узатмасини Нехайчик дарвозабонни алдаб ўтиб. гол билан якунлади.

33'. Белорусь футболчилари устунликда ҳаракат қилишмоқда

36'. Рақиблар иккинчи олни ҳам уришлари мумкин эди, Сергеев ҳимоячилар ўрнида

38'. Кендиш дарвозабонимизни синаб кўрди, ҳаммаси жойида

41'. Белорусь термасининг ўнг қаноти бизнинг футболчиларни шошириб қўймоқда, бизникилар фақат тўп ортидан югуришмоқда

44'. Стасевич - Бурко жуфтлиги яхши ўйнамоқда. Бу орада Нехайчик иккинчи голини уришига сал қолди

45'. Олег Зотеев ўз қанотида жарима майдончагача кириб борди ва тўпни кўтарди. Самарасиз

Биринчи бўлим тугуди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

47'. Ўзбекистон термаси иккита бурчак зарбасини ишлаб олади. Аммо иккисини ҳам эплай олмадик

49'. Лаптевга сариқ карточка кўрсатилди, майдон марказида қўпол ўйнагани учун

52'. Қобилов, Бозоров, Турғунбаев ва Муртозоевлар майдонга тушишди

55'. Белоруслар таркибида Лаптев яна бир голни уриши мумкин эди, у жарима майдончамизда дриблинг кўрсатди ва бирга-бир вазиятга яқин ҳолатда зарба йўллади. Суюнов уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57'. Тўп билан муомала қилишда устунлик рақиб томонида

58'. Пенальти! Бизнинг дарвозамизга! Ижро... Қойил! Суюнов қайтарди

59'. Бу орада белоруслар яна хавфли вазият яратишди, тоза голлик вазиятни голга айлантира олишмади рақиблар

63'. Бурко яхши таассурот қолдирмоқда. У бизнинг футболчиларни шошириб қўймоқда

67'. Нехайчик ҳисобни ошириши мумкин эди, якуний зарбаси баландлаб кетди

70'. Негадир бизнинг узатмаларимиз шерикларгача етиб бормаяпти?! Икки, уч якунда олдиряпмиз тўпни

73'. Ниҳоят Ўзбекистон футболчилари ҳам бирга-бир чиқадиган вазият яратишди. Охирги узатмани ҳимоячи қайтариб юборди

75'. Бурчак зарбаси ишлагандик. Ундан олдин эса стандарт вазият - жарима тўпи эди. Иккисини ҳам ҳавога совурдик нўноқ ижро орқали

80'. Бурко чиройли тарзда бизнинг футболчиларни алдаб ўтди ва узатмани амалга оширди. Лаптев бўлса тўпга улгурмади, Суюнов унгача тўпни "еб" қўйганди

82'. Ўзбекистон яхши вазият яратди, якуний зарба анча баландлаб кетди

87'. Сўнгги 2-3 дақиқада Ўзбекистон футболчилари сал жонлангандек туюлди, битта бурчак ижро этдик. Узатма яхши чиқмади

89'. Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди ҳужумни тўсиб қолгани учун

90'. Белорусь термаси жарима мойдончамиз ёнида стандарт вазият ишлашди. Ижро ... тўп Кримецга тегиб қайтди.

Ўйин тугади, Ўзбекистон мағлубиятга учради!

*****

Ҳамкорларимиздан:

1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!


 Стасевич
Читать полностью: https://www.pressball.by/pbonline/football/87340
Ўқилган: 3068

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" Зиданга бир умрлик шартнома таклиф қилмоқчи. Унинг сиймосида "Мадрид Фергюсони"ни кўришмоқда
15:16
Роналду 10-маротаба Португалияда энг яхши ўйинчи деб тан олинди
07:38
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "Барселона" – ПСЖ 1:4
06:15