Шу кунларда пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. 5 февралда бошланган ушбу йиғин жамоамизнинг олдиндаги масъулиятли мавсумга пухта тайёргарлик кўришида муҳим аҳамият касб этади. Йиғинда Токио-2020 Паралимпиадасига йўлланма қўлга киритган ва даъвогарлик қилаётган 29 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача пара-атлетларимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларига 8 та йўлланма қўлга киритган. Ушбу йиғин март ойида БАА ва Тунис давлатларида ўтадиган нуфузли мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.
Пара-атлетикачиларимизнинг йиғини қизғин паллада
Ўқилган: 878