
Бугун Англия чемпионатининг 27-тур марказий ўйини "Челси" – "Тоттенхэм" учрашуви билан старт олади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 17:30да бошланиши режалаштирилган. Бош ҳакам Майкл Оливер.
"Челси"
Фрэнк Лэмпард шогирдлари сўнгги ўйинларда ўз мухлисларини шод этмаяпти. "Челси" гарданига бир нечта қийинчиликлар оғдирилган: оғир тақвим, асосий чизиқлардаги муаммолар, голли вазиятларни амалга ошириш. Буларнинг барчаси натижаларга ўз таъсири ўтказмай қолмади. "Челси" чемпионатда 11 январьдан буён юта олмаяпти. Ўтган ҳафта лондонликлар ўз уйида "Ман Юнайтед"га таслим бўлишди.
"Тоттенхэм"
Жозе Моуриньонинг "Стэмфорд Бридж" стадионига қайтиши, ҳар доим қизиқарли бўлган. Португалиялик мутахассис "Тоттенхэм"га мавсум ўртасида келиб жамоа 14-поғонадан 5-ўринга чиқаришга эришди. Айнан "Челси" билан улар ЕЧЛдаги ўрин учун кураш олиб бормоқда. Харри Кейн ва Сон Ҳён Мин жароҳат туфайли сафдан узоқ муддатга чиққан.
Ўзаро ўйинлар
Сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида "Челси" зафар қучган, 2тасида эса "Тоттенхэм" устун келган. Охирги маробата "Тоттенхэм" клуби "Челси"ни 2018 йилнинг 24 ноябрь санасида ютган экан.
Қолган ўйинлар
27-турнинг 4та ўйини бир вақтнинг ўзида старт олади, 20:00да "Бёрнли" - "Борнмут", "Кристал Пэлас" – "Ньюкасл", "Шеффилд" – "Брайтон" ва "Саутгемптон" – "Астон Вилла" баҳси бошланади.
Тошкент вақти билан бугун тунги 22:30да "Лестер" клуби ўзида "Манчестер Сити" футболчиларини қабул қилади. Ушбу баҳсда мақсадсиз "Сити" ЕЧЛ учун курашаётган "Лестер" билан тўқнашиб ҳар иккиси 3 очко илинжида майдонга тушади. УЕФА таъқиқига алам билан ўйнаши кутилаётган Гвардиола шогирдлари тушкунлик кайфиятини бироз бўлсада унутиши мумкин.
*****
Ҳамкорларимиздан:
1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!