"ПСЖ" президенти пора борасидаги ишнинг ёпилиши учун ФИФАга млн евро тўлаган

"ПСЖ" клуби президенти Носир Ал-Хелайфи ФИФАга пора бериш борасидаги ишнинг тинчгина ёпилиши учун таҳминан 1 млн евро тўлаган деб маълумот бермоқда The Times нашри.

Пора олиш борасидаги ишнинг қайта тикланиши оқибати ФИФА Швейцария прокуратурасига Хелайфига нисбатан айбловлар билан мурожаат қилди.

Аммо Ал-Хелайфи ташкилот билан тинчлик келишувини имзолашга эришди ва бунинг учун 1 млн евро атрофида маблағ тўлади, якунда айбловлар қайтариб олинди.

Гап шундаки, Швейцария прокуратураси фақатгина айбловчи томоннинг мурожаати бўлсагина ишни очишади. ФИФА ўз эътирозини қайтариб олиши билан, прокуратура суриштирувни тўхтатишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Швейцария прокуратураси Ал-Хелайфини ЖЧ-2018, 2022, 2026 ва 2030 мусобақалари трансляциясини қўлга киритиш учун "ноўрин устунлик" тақдим этилгани борасида айблаган эди.

Ўқилган: 1514
ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Сингапур – Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради
20:26
Неймар "ПСЖ" раҳбари ва Леонардога кетишини маълум қилди
08:00
"ПСЖ" клуби Дибала трансфери учун "Ювентус"га таклиф юборади
07:37