“Спартак” – “Пахтакор”: Превью

“Шерлар” 22 февраль куни ўртоқлик учрашувида Москвада “Спартак” меҳмони бўлишади.

Сўнгги бор жамоамиз “Спартак” билан 1991 йил 19 октябрь куни СССР чемпионати доирасида тўқнаш келиб, Андрей Пятницкийнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган. 29 йиллик танаффусдан кейин жамоалар энди Москвада майдонга тушишади.

Расмий ўйинлар тоифасида “Пахтакор” москваликлар билан 47 бор учрашув ўтказган. Уларнинг 8тасида “Шерлар” ғалабага эришган бўлса, 18 бор томонлар дуранг натижа қайд этишган. 21 марта “Спартак” зафар қучган. “Пахтакор” рақиб дарвозасига 43 тўп киритган бўлса, Москва жамоаси 78 бор гол уришни уддалаган. “Спартак” ўз тарихида 12 бор СССР чемпионати, 10 марта СССР Кубоги, 10 марта Россия чемпионати ва 3 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Айни пайтда жамоани германиялик мутахассис Доменико Тедеско бошқармоқда.

“Спартак” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги 22 февраль, шанба куни Москвадаги “Откритие Арена” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Ўқилган: 2413
Пахтакор Спартак Москва

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. Қолдирилган ўйинда “Пахтакор” ғалаба қозонди
19:30
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – “Насаф” 3:0
00:28
"Пахтакор": Футзал жамоамиз 11-турни ғалаба билан бошлади
07:15