II Тошкент Халқаро марафони олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 24 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” ва “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали юртимизда спорт туризмини ривожлантириш вазифаси белгиланган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 март куни “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган II Тошкент халқаро марафонини ўтказиш режалаштирилган. Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мазкур мусобақага аталган матбуот-анжумани ташкил қилинди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Элбек Шукуров, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев ва федерация мутасаддилари, шунингдек, халқаро экспертлар ва ОАВ ходимлари, юртимизнинг кўзга кўринган спортчилари иштирок этишди.

“Бундай спорт мусобақаларининг ташкил этилиши юртимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожи, муҳтарам президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг узвий давомидир. Бу йил ҳам енгил атлетика марафонини юқори савияда ташкил қилишни режалаштирганмиз. Бу борада халқаро экспертлар ҳам айни пайтда Тошкентда бўлиб туришибди. Яна бир аҳамиятли жиҳати профессионал спортчиларимиз ушбу мусобақа орқали Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини жамғариб олишлари мумкин”, – деди Ойбек Касимов.

Анжуман давомида журналистлар турнир ташкилотчииги ва аҳамияти ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Марафон ҳақида.

Регламентга кўра, мусобақа 4 хил йўналишда ўтказилади: марафон (42 км, 195 метр), ярим марафон (21 км, 97,5 метр), 3 км ва 1,5 км масофалар. Аҳамиятлиси, марафон дистанцияси World Athletics (Жаҳон енгил атлетикаси) нинг Халқаро узоқ масофа ва марафонлар ассоциацияси томонидан сертификатланган.

II Тошкент Халқаро марафонининг соврин жамғармаси 350 миллион сўмни ташкил қилади. Унда иштирок этишни истаган кўнгиллилар эса www.uzmarathon.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ўқилган: 1294
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Франция шокда! Тедди Ринер енгилди, Болтабоев эса финалда!
00:16
Томас Бахнинг Япония сафари коронавирус сабаб бекор бўлди
04:36
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди
00:14