Хабарингиз бор, айни кунларда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Яна бир неча ҳафтадан сўнг эса жамоамизни ушбу спорт тури бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи қитъавий турнир ҳам кутиб турибди. Шу боис эркин кураш бўйича терма жамоамиз мураббийлари ҳар икки мусобақа учун 2 таркибни шакллантириб олишди.
Катта эҳтимолда лицензион мусобақада курашадиган йигитларимиз айни пайтда Россиянинг Кисловодск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. 8 мартга қадар давом этадиган йиғинга 11 нафар курашчи, 3 мураббий ва шифокор жалб қилинган. Жамоамиз Кисловодскка қуйидаги таркиб билан йўл олган:
-57 кг: Маҳмуджон Шавкатов
-57 кг: Умиджон Жалолов
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-65 кг: Сирожиддин Ҳасанов
-70 кг: Рамазон Ибодов
-86 кг: Рашид Қурбонов
-86 кг: Жавраил Шапиев
-86 кг: Рустам Шодиев
-92 кг: Азиз Солиев
125 кг: Амиржон Нутфуллаев
125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов
Мураббийлар – Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Латиф Халимов
Шифокор – Улуғбек Тўрабоев
Эркин курашчиларимиз Кисловодскда
Ўқилган: 1711