Тошкентда (VAR) видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича семинар бўлиб ўтади

Эртага, 21 февраль куни пойтахтимизда (Video Assistant Referee) видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича навбатдаги семинар старт олади. Мазкур семинар VAR тизими билан ишлайдиган ҳакамлар кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Семинарда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан жами 60 нафар бош ҳакам ҳамда ёрдамчи ҳакамлар иштирок этишади. Семинарни FIFA йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев олиб боради. Ўқув жараёни 23 февралга қадар давом этади.

Ушбу жараёнда ҳакамлар VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ҳам амалий, ҳам назарий билимлар олишади.

Қайд этиш жоиз, VAR тизими бўйича ишлаш учун ҳакамлар маълум белгиланган соатлар миқдорида таҳсил олишлари лозим бўлади. Ўзбекистонлик ҳакамларнинг мазкур йўналиш бўйича таҳсил олиш жараёни 9 ой давом этиши кўзда тутилган.

Ўқилган: 1320
Семинарлар ва ўқув курслари Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик учрашувлари. Нидерландия – Испания 1:1 ҳамда Германия – Чехия 1:0
03:11
Евро-2024 саралаши, 2-тур. Шотландия – Испания 2:0
08:47
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48