“Металлург”нинг Туркия йиғини якунланди

Икки ҳафта мобайнида Туркиянинг Анталия шаҳри футбол майдонларида янги мавсум тайёргарлиги ўқув-машғулот йиғинини ўтказган Бекободнинг “Металлург”жамоаси кеча тунда Анталия – Истамбул – Тошкент йўналиши билан мамлакатимизга қайтиб келди.

Хориж йиғинидан кейин футболчиларга уч кунлик таътил берилди. Жамоа аъзолари энди 20 февраль санасида яна тўпланади ва Суперлиганинг 1-турига сўнгги тадорикни пойтахт вилояти майдонларида олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” янги мавсумни 29 февраль санасида Тошкент вилояти дербисида – Олмалиқ шаҳрида АГМКга қарши учрашув билан бошлайди.

Манба: t.me/metallurguz

Ўқилган: 948
Металлург

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" - "Бухоро": Таркиблар!
16:15
"Қўқон-1912" жамоасининг трансфер нархлари
14:08
"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурарлари кимлар бўлган?
08:24