Назорат учрашуви. "Динамо" "Шўртан" билан дуранг ўйнади

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси бугун, 18 февраль куни Ғузорнинг «Шўртан» клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Қор ёғишига қарамай, Жомбой тумани стадионида ўтган баҳсда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Шу куни жамоамиз асосий таркибида «Динамо»га қайтган ҳимоячи Бунёд Исроилов майдонга тушди. Шунингдек, жамоа кўригида иштирок этаётган африкалик 19 ёшли яримҳимоячи Файсал Траоре ҳам тўп сурди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида ёш ҳужумчи Шаҳбоз Нуриддинов ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада меҳмонлар сафидаги тажрибали яримҳимоячи Самандар Шодмонов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, баҳс дуранг натижа билан тугади. Қайд этиш керак, шу куни «Динамо» сафида бир қатор футболчилар жароҳат боис майдонга туша олишмади.

Назорат учрашуви. 18 февраль

«Динамо» - «Шўртан» - 1:1
Голлар: Шаҳбоз Нуриддинов 27 – Самандар Шодмонов 36.
«Динамо»: Шохруҳ Эшбўтаев, Бунёд Исроилов, Обид Ҳакимов, Комил Шарофутдинов, Аваз Агалиев, Бобур Қосимов, Жасур Азимов, Ҳ.Омонов, Файсал Траоре, Низом Норов, Шаҳбоз Нуриддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ф.Раҳматов, М.Ҳамралиев, Ш.Мухторов, Ш.Шобиров, А.Муродов, О.Разоқов.

Ўқилган: 485
Динамо Самарқанд Ўртоқлик учрашувлари Шўртан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" - "Бухоро": Таркиблар!
16:15
"Насаф" Туркияга етиб борди
08:16
“Машъал” “Сўғдиёна”га қарши Муборакда тайёргарлик кўрмоқда
17:51