Токио-2020: Ҳиссиётлар ила бирлашган

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг расмий шиорини эълон қилди. Унга кўра, “United by emotion”, яъни “Ҳиссиётлар ила бирлашган” сўзлари мусобақанинг расмий шиорига айланади.

“Тез орада бутун дунёдан ташриф буюрадиган одамлар мусобақа ҳақида ўз таассуротларини ўртоқлашадиган фурсат етиб келмоқда. Токио-2020 ташкилий қўмитаси эса Олимпия ўйинларнинг муваффақиятли ўтишини истаган ҳолда шундай шиорни танлади”, – дейди ташкилий қўмита вакиллари.

Шиор ҳақида ишланган роликда япониялик таниқли теннисчи Наоми Осака иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари шу йилнинг 24 июль – 9 август, Паралимпия ўйинлари эса 25 август – 6 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Ўқилган: 944
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди
11:33
Онлайн машғулот: Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси
17:26
Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи машғулотларга қайтиш бўйича қўлланма чиқарди
12:14