“Атлетико” ўзида қудратли “Ливерпуль”ни енгди, ПСЖ сафарда “Боруссия”га ютқазди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган бугунги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

Унда “Атлетико” жамоаси ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилди. Баҳснинг 4-дақиқасидаёқ Саул Нигес мадридликларни олдинга олиб чиқди. Мана шу гол амалда Симеоне шогирдларига ғалабани тақдим этди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи ўйинда бўлса “Боруссия” Дортмундда “ПСЖ”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Дортмундликлар сафида Эрлинг Холанд дубл қайд этган бўлса, парижликларнинг жавоб голига Неймар муаллиф бўлди.

Энди барчаси жавоб учрашувларида ҳал бўлади.

ЕЧЛ, 1/8 финал

Атлетико Испания – Ливерпуль Англия 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 4 Сауль.

Атлетико – Облак, Лоди, Савич, Фелипе, Врсалько, Сауль, Коке, Лемар (Льоренте, 46), Томас, Корреа (Диего Коста, 77), Мората (Витоло, 70).

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 80), Вейналдум, Мане (Ориги, 46), Салах (Окслейд-Чемберлен, 72), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Мане (40), Корреа (45), Гомес (59).

Боруссия Д Германия – ПСЖ Франция 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 69 Холанд, 1:1 – 75 Неймар, 2:1 – 77 Холанд.

Боруссия Д – Бюрки, Загаду, Хуммельс, Пишчек, Хакими, Витцель, Геррейру, Санчо (Шмельцер, 90), Джан, Азар (Рейна, 68), Холанд.

ПСЖ – Навас, Менье, Курзава, Тиаго Силва, Маркиньос, Верратти, Гуйе, Ди Мария (Сарабия, 76), Кимпембе, Неймар, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Витцель (44), Гуйе (54), Неймар (59), Менье (87), Верратти (89).

***

Сауль Нигеснинг "Ливерпуль"га урган голини томоша қилинг:

Ўқилган: 3055
Атлетико М Боруссия Д Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ман Сити" ва "Лион" 1/4 финал доирасида 15 август куни тўқнаш келади
12:21
Голландия термаси Миллатлар Лигаси учун якуний таркибни эълон қилди
12:58
Coca Cola Ўзбекистон кубоги ярим финалига 12 декабрь куни қуръа ташланади
19:23