Жордан Хендерсон: Коутиньонинг "Ливерпуль"даги вақти ўтди

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Филиппе Коутиньонинг жамоага қайтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Филиппе – менинг яхши дўстим. Менинг фикримга кўра,у ажойиб футболчи, унда барча керакли фазилатлар бор. Унинг ишга бўлган муносабати жуда ҳам яхши ва у футболни севади.

Шунинг учун ҳам биз унинг учун хурсанд бўламиз, бироқ қарор қабул қилиш бизга эмас. Яхшиси буни мураббийдан сўранг.

Йигитлар Филиппени севишар эди, исталган одамдан сўранг, унинг қайтишини барча истайди. Бироқ унинг бу ердаги вақти ўтди.

У кетди ва умид қиламанки, биз келажакда "Ливерпуль"да бўлган Коутиньони кўрамиз", - дейди Хендерсон.

"Барселона" клуби 2018 йилнинг январь ойида Коутиньони 120+40 млн евро эвазига сотиб олган эди. Ҳозир у "Бавария" клубида ижара асосида тўп сурмоқда.

Ўқилган: 2034
Англия чемпионати Жордан Хендерсон Ливерпуль Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Педри: "Реал" мени рад қилди. Улардан миннатдорман, чунки энди севимли жамоам "Барса"даман
13:07
Оле-Гуннар Сульшер: АПЛ – шунақа мураккаб мусобақаки, ҳар бир ўйин кубок финалидай ўтади
20:34
ЎзПФЛ ва UZREPORT TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради
13:46