“Қўқон-1912”: "Марказий"да яна бир янгилик

“Қўқон-1912” жамоаси айни дамда Тошкент шаҳрида янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарик олиб бораётгани ҳақида хабарингиз бор. Қўқондаги “Марказий” стадионида шу кунларда янги мавсумга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ҳар йили янги мавсумга “Марказий” стадиони ҳам янгилик билан кириб бориши одатга айланди, десак муболаға бўлмайди. Охирги йилларда замонавий кўринишга эга бўлиб бораётган ўйингоҳимиз 2020 йилда ҳам мухлислар учун яна бир қулайликни туҳфа этади. Ўйингоҳ атрофидаги реклама банерлари энди электрон шаклга эга бўлади. Айни дамда мутахассислар бу борада кенг кўламдаги ишларни амалга оширишмоқда.

Ҳа айтганча янги мавсумда ўз маҳсулотларини стадионимиздаги электрон реклама таблоларига жойлаштиришни истаган тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаймиз. Маҳсулотингизни янгича услубда реклама қилмоқчи бўлсангиз «Марказий» стадион маъмуриятига учрашишингиз мумкин.

Ўқилган: 1834
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига Кубоги. “АГМК” голларга бой бўлган баҳсда “Бунёдкор”ни мағлуб этди ва плей-оффга йўл олди
21:31
ЎФА Матбуот ва медиа бўлими 2021 йилнинг энг яхши матбуот хизмати деб топилди
13:52
Ҳоким футболчиларга мотивация берди
13:07