“Пахтакор” ўз майдонида “Шаҳр Ходро”ни таслим этди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” учрашуви ўз якунига етди. “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакиларимизнинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди, бироқ дарвозалар даҳлсиз қолди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди. 56-дақиқада Жалолиддин Машриповнинг узатмасидан кейин Игор Сергеев ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Сергеев дублини нишонлади.

Ўйин якунланиши арафасида Шерзод Аъзамов Машариповнинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа “Пахтакор” очколарини 6тага етказиб олган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди.

ОЧЛ, 2-тур

"Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" 3:0
Голлар: 
Сергеев (56, 59)Аъзамов (88)

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец (С), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
"Шаҳр Ходро": Раҳмати, Неъмати, Муҳаммад, Фаражи, Ғози, Садежи, Сарлак, Жафари, Халатбори, Сайид, Саиффолахи.

Фото: t.me/HasanPirmuhamedovHP

*****

Аъзамовнинг голини томоша қилинг!

Ўқилган: 11414
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Патрис Эвра: Фергюсондан кейин "МЮ" нечта мураббийни бўшатиб юборди?
08:30
Ўзбекистон – Фаластин учрашувини баҳрайнлик ҳакамлар бошқаради
10:21
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "ПСЖ" – "Барселона" 1:1
03:05