"Навбаҳор": Бешинчи ўйинда ҳам дуранг

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги бешинчи назорат – синов баҳсини бугун Грузия Эровнула (олий) лигаси вакили Самтредианинг “Самтредиа” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур учрашувнинг 33-дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Ислом Исоқжонов ҳисобни очди ва наманганликлар танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Навбаҳор Қўқон ўртоқлик ўйини 7.jpg Вахит Аразсахедов

Иккинчи бўлимда мувозанатни тиклаш мақсадида ҳужумкорликни кучайтирган грузияликлар 73-дақиқада ўз ниятларига етишди ҳамда ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Ушбу баҳсда Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Миркомил Локаев, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид  Ғофуров, Азимжон Аҳмедов, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв,  Ислом Исоқжонов, Азизбек Турғунбоев, Руслан Болов.  

Захирадан майдонга тушганлар: Тоҳир Шамситдинов, Забиҳилло Ўринбоев.

Шу тариқа “лочинлар” қаторасига учинчи баҳсда дурангга имзо чекишди.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида  Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этишганди.    

“Навбаҳор” Туркияда яна 1та назорат-синов ўйини ўтказади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 1078
Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қўқон-1912"нинг "Сўғдиёна"га қарши тайёргарлиги давом этмоқда
14:07
“Локомотив” Uztelecom акциясида иштирок этди. Футболчиларга чиройли рақамлар берилди
18:26
"Пахтакор" ёшлар жамоаси "Бухоро" билан дуранг ўйнади
15:27