Темурхўжа Абдухолиқов: Ҳозирча ҳаммаси ажойиб

Жамоамиз ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.

– “Машъал” билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикрингиз?
– Бу ўйин ҳам мавсумга тайёргарликнинг бир қисми бўлди.  Майдонда яхши кураш кечди.  Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

– Киритган голингиз ҳақида?
– Қулай вазият юзага келди ва бундан фойдаландим.  Гол уришим керак бўлган вазият эди,  агар уролмаганимда гапирса бўларди.

– Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги қандай бўляпти?
– Ҳаммаси яхши.  Тез-тез ўртоқлик учрашувларида майдонга тушяпмиз.  Ўйлайманки,  чемпионат старт олганидан кейин ўзимизни кўрсатамиз.  Ўртоқлик ўйинлари билан расмий баҳсларнинг фарқи бор.  Суперлига учрашувларига яна-да кўтаринки кайфиятда чиқамиз.

– “Машъал” ҳақида нима дея оласиз?
– “Машъал” бу йил яна Суперлигага қайтди.  Ўйлайманки,  бу жамоа чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

– Суперлига қуръаси ҳақида нима дейсиз?
– Энди бу қуръа,  барибир ҳамма жамоалар билан қачондир ўйнаймиз,  чемпионат бошидами ё охиридами.  Лекин мавсумни уйда бошлашимиз яхши деб ўйлайман.

– Ўзингиз янги мавсумга қанчалик тайёрсиз?
– Ҳозирча ҳаммаси ажойиб.  Ўйинлар бошлансин,  кўрамиз нима бўлишини.

Ўқилган: 2388
Локомотив Темирхўжа Абдухолиқов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Aлександр Гейнрихнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларидан иборат рамзий жамоаси
01:01
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун БАТЭ тарбияланувчилари билан ўйнайди
11:53
Ўзбекистон - Сурия ўртоқлик учрашуви ҳақида
18:57