Шота Арвеладзе: Иккинчи уй ўйинида ҳам ғалаба биз учун жуда муҳим

"Шаҳр Ходро" билан баҳсдан аввал "Пахтакор" бош мураббийи ва сардори матбуот анжуманида иштирок этишди.

Арвеладзе: - Ўйлашимча, биз учун ўйин осон кечмайди. Эрон жамоалари жисмонан бақувват, ҳимояда тартибли футбол кўрсатишади. Чемпионлар лигасида оддий жамоалар бўлмайди. Рақиб учун ҳам ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Дастлабки икки учрашувни уйда ўйнаяпмиз, охирги турларда эса сафарда ўйнаймиз. Шу сабабли ғалаба қозониш муҳим. Мухлислар бизни яна фаол қўллаб туришларига умид қиламан.

Дердийокнинг жамоа услубига тўлиқ кўникиб кетиши учун вақт керак. Жисмонан тайёр бўлган ҳолатда ҳам ўйин ва йигитларга мослашиб кетиши зарур.

Эрон клублари билан статистика фойдамизга ишлаши бизга халал қилмайди. Бу умуман бошқа ўйин. Биз эртага янги рақибга қарши янги беллашувни ўтказамиз. Шу сабабли бу ҳеч кимни бўшаштирмайди. Биз яхши ўйин намойиш этиш учун чиқамиз.

Кримец: - Эртага яхши ўйин бўлади деб ўйлайман. Эрон клублари жуда жиддий қаршилик қилишади. Улар жисмоний фаолликка асосланган ўйин намойиш этишади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламан.

Бу жамоанинг Чемпионлар лигасидаги икки ўйинини кўрдик. Уларнинг ўша ўйинларда гол урмагани ҳужум чизиғи бўйича ниманидир билдирмайди. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафини ўрганиб чиқиб, шунга яраша ўйин намойиш қиламиз.

Ўқилган: 6826
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига якуний 4 та тур учрашувлари тақвими
14:00
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср ОТЖ билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
14:12
Сервер Жепаров шогирдлари Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда
01:46