Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида совриндор бўлишди

Жазоирда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Қизлар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳс терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Ҳамюртларимиз мусобақа давомида Мисрни 45:32, Италияни 45:43 ҳисобларида мағлуб этишди. Афсуски, ҳал қилувчи беллашувда ёшларимиз франциялик тенгқурларига 40:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Шу тариқа жамоамиз мусобақада кумуш медални қўлга киритди. Жаҳон кубогида Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Айсулу Уснатдинова ва Гулбону Есемуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги. Қизлар.
Ёшлар, сабля.

1. Франция
2. Ўзбекистон
3. Италия

Ўқилган: 967
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХОҚ Олимпиаданинг кўчирилгани учун бир неча юз миллион долларни ўз бўйнига олади
11:21
Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги мамлакатлар парадида ўзгариш
06:30
Бу кун тарихда». Бир йил олдин Тошкентдаги Жаҳон чемпионати якунланган эди
05:20