"Ювентус" ўзида "Брешия"ни енгиб мусобақа жадвали пешқадамига айланди

Италия чемпионатининг 24-турида "Ювентус" клуби ўз майдонида "Брешия" футболчиларини ишончли тарзда мағлуб этди.

Учрашув меҳмонлар учун омадсиз бошланди, чунки 37-дақиқада Флориан Ай иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди, орадан бир дақиқа ўтиб ҳисоб очилди. Илк голни туринликларнинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала ажойиб зарбаси билан киритди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Хуан Куадрадо ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди ва якуний нуқтани қўйди.

"Ювентус" клуби 57 очко жамғариб Италия чемпионатининг биринчи поғонасига чиқиб олди.

Италия чемпионати 24-тур

Ювентус – Брешия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 38 Дибала, 2:0 – 75 Куадрадо.

Ювентус – Шченсны, Алекс Сандро, Данило, Ругани, Бонуччи (Кьеллини, 78), Бентанкур, Рабьо, Рэмзи (Пьянич, 66; Матюиди, 73), Куадрадо, Дибала, Игуаин.

Брешия – Альфонсо (Андреначчи, 10), Матею, Чансельор, Мартелла, Сабелли, Змргал (Скрабб, 90), Бьярнасон (Ндой, 80), Дессена, Бизоли, Айе, Балотелли.

Огоҳлантиришлар:Бонуччи (19), Айе (33), Игуаин (43), Бентанкур (64).

Четлатиш: Айе (37).

Ўқилган: 2287
Брешия Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради
21:26
Любинко Друлович U-23 ОЧ, футболчи ва мураббийликдаги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон U-23 билан муваффаққиятга эришмоқчилиги ҳақида
14:56
ОЧЛ. “Пахтакор” клуби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради
01:29