АПЛ. "Тоттенхэм" сўнгги дақиқаларда гол уриб, сафарда "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Тоттенхэм" учрашуви якунига етди.

Бирмингем шаҳрида кечган баҳс голларга бой тарзда кечди. Дастлаб "тақачилар" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан кўп ўтмай, унинг ўзи "Астон Вилла" дарвозасини ишғол қилди.

Биринчи бўлим якунида эса "Тоттенхэм" тўп киритиб, танаффусга ғалаба билан йўл олди.

Танаффусдан сўнг эса "Астон Вилла" мувозанатни тиклади. Бироқ 90+4-дақиқада Сон Хён Мин "тақачилар"га ғалаба тақдим қилувчи голни киритди.

Шу тариқа, ўйин 3:2 ҳисобида "Тоттенхэм"нинг ғалабаси билан якунланди.

АПЛ, 26-тур

Астон Вилла - Тоттенхэм - 2:3
Голлар: 1:0 – 9, автогол Алдервейрелд, 1:1 – 27 Алдервейрелд, 1:2 – 45 Сон Хын Мин, 2:2 – 53 Энгельс, 2:3 - 90+4 Сон Хён Мин.

Астон Вилла – Рейна, Гильбер, Конса, Энгельс, Таргетт, Грилиш, Дринкуотер (Накамба, 60), Эль-Гази (Трезеге, 70), Дуглас Луис, Хоз, Саматта (Бастон, 83).

Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Алли (Жедсон Фернандеш, 83), Уинкс, Бергвейн, Лукас Моура, Сон Хын Мин, Дайер (Ло Чельсо, 60).

*****

Ҳамкорларимиздан:

1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!

Ўқилган: 1910
Англия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 25-тур. "Вест Хэм" – "Тоттенхэм" 2:1
19:06
"Арсенал" – "Шеффилд Юнайтед": Таркиблар!
17:16
Фрэнк Лэмпард: "Кристал Пэлас"га тўртта гол урадиган жамоалар кўп эмас
08:38