Кумушхон икки уринишда чемпионлик масаласини ҳал қилди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бироз аввал қизлар ўртасида -64 килограмм вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.

Ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева олтин медалларни қўлга киритиш учун ҳар икки машқ бўйича бир мартадан иштирок этиши етарли бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 92 кг, силтаб кўтаришда 115 килограмм тошни ўзига бўй сундирди. Ўсмирлар тоифасида эса Машҳура Рустамова бронза медаллари билан тақдирланадиган бўлди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати.
Қизлар, -64 кг:
1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 205 кг (92 кг, 113 кг)
2. Хансол Ким (Жанубий Корея) – 193 кг (81 кг, 112 кг)
3. Цабитха Рамадани (Индонезия) – 192 кг (92 кг, 100 кг)

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати.
Қизлар, -64 кг:
1. Гулнур Ибрай (Қозоғистон) – 198 кг (88 кг, 110 кг)
2. Ен-Юн Ли (Хитой Таипейи) – 161 кг (70 кг, 91 кг)
3. Машҳура Рустамова (Ўзбекистон) – 156 кг (66 кг, 90 кг)

Аҳамиятлиси, бу ғалабадан кейин Кумушхон Файзуллаева Токио Олимпиадаси рейтингида анча юқори поғонага кўтарилиб олиш имкониятига сазовор бўлмоқда. Ҳамюртимиз айни пайтда ушбу вазн тоифасида Олимпиада рейтингининг 16-поғонасида турибди.

Ўқилган: 1095
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Бокс бўйича Токио-2020 жаҳон лицензион мусобақаси бекор қилинди
11:50
МОҚ “Hilton Hotels & Resorts” билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
12:14
Бокс. Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби аниқ
09:56