Осиё чемпионатида олтин медаллар

Бироз аввал пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги -59 килограмм вазн тоифасидаги баҳслари якунланди.

Аҳамиятлиси, ушбу вазн тоифасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги йўналишларда қизларимиз чемпионликни қўлга киритишди. Мадинабону Жўраева ўсмирлар тоифасида ғолиб бўлди. Ёшлар ўртасида эса бухоролик Барчиной Эшқулова муросасиз кечган рақобатда хитой таипейилик Я-Тинг Хуангни 1 килограммга ортда қолдиришга эришди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати.
Қизлар, -59 кг:
1. Барчиной Эшқулова (Ўзбекистон) – 181 кг (79 кг, 102 кг)
2. Я-Тинг Хуанг (Хитой Таипейи) – 180 кг (80 кг, 100 кг)
3. Нимала Чингахам (Ҳиндистон) – 164 кг (72 кг, 92 кг)

Ўсмирлар ўртасида ОЧ
Қизлар, -59 кг:
1. Мадинабону Жўраева (Ўзбекистон) – 158 кг (68 кг, 90 кг)
2. Фу Янг Гао (Хитой Таипейи) – 149 кг (66 кг, 83 кг)

Ўқилган: 923
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Олимпия ўйинларида. Афина-2004
04:01
Исроил Мадримов: Уолкер гапираверсин, ҳаммаси рингда ҳал бўлади
07:06
Навбат Қашқадарёга: 3 та туманда 1200 ўринли койкалар тайёрланди
16:33