“Ливерпул” сафарда “Норвич”ни минимал ҳисобда енгди

Англия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган “Норвич” – “Ливерпул” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида Садио Мане ҳисобни очди, бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа “Ливерпул” ғалабали сериясини давом эттирган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.

АПЛ, 25-тур

Норвич – Ливерпуль 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 78 Мане.

Норвич – Крул, Циммерманн, Ааронс, Хэнли, Байрэм (Льюис, 27), Дуда, Кэнтуэлл, Маклин, Тетти (Дрмич, 84), Рупп (Буэндиа, 83), Пукки.

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Александер-Арнолд, Кейта (Милнер, 84), Вейналдум (Фабиньо, 60), Хендерсон, Окслейд-Чемберлен (Мане, 60), Салах, Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Хэнли (41), Кейта (83), Мане (90).

Ўқилган: 1226
Англия чемпионати Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" АПЛ да янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади
18:23
Гвардиола: Биринчи бўлимдаги каби ўйнасак, АПЛни тарк этишимиз мумкин
15:57
АПЛ раҳбари: Агар мавсум якунига етказилмаса, зарар миллиард фунтни ташкил қилади
02:27