"Манчестер Юнайтед" клуби Погба учун қанча маблғ истаётгани маълум қилинди

"Манчестер Юнайтед" клуби Поль Погбани 100 млн евро атрофидаги маблағ эвазига сотиб юборишга тайёр, деб маълумот бермоқда The Guardian нашри.

Франциялик футболчининг агенти Мино Райола манкунианликлар раҳбариятидан ушбу нархни туширилишини сўраб кўради.

"МЮ" эса Погбанинг Евро-2020 мусобақасида омадли иштирокидан кейин ўйинчи учун нархни туширмасликка умид қилишмоқда.

Ушбу мавсум Погба "МЮ" сафида 7та ўйин ўтказган бўлиб иккита голли узатмани амалга оширган. У бир маротаба Англия лига кубоги доирасидаги битта ўйинда ўйнади.

"Юнайтед" сафидаги унинг энг сўнгги ўйини 26 декарбь куни бўлган эди ва янги йилда у ҳали майдонга тушмади. Шу пайтгача футболчи жароҳатидан тикланишни давом эттирмоқда.

*****

Ҳамкорларимиздан:

1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!

Ўқилган: 1600
Манчестер Юнайтед Поль Погба Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ман Сити" клуби 33 ёшли "Дерби" дарвозабонини ижарага олди
09:59
Поль Погба: Мен Пирло ва Скоулздан кўп нарса ўрганганман. Улар мени олға ундашган
08:42
Лукаку "МЮ"га ўтиши ҳақида: Менга Моуриньо қўнғироқ қилган
09:11