Пиоли: Бу пенальти эмасди

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли Италия кубоги ярим финал доирасида “Ювентус”га қарши ўйиндан сўнг бош ҳакам Паоло Валерининг ишига баҳо берди.

“Мен йигитларимга майдонни афсусланмасдан тарк этишлари мумкинлигини айтдим. Улар ҳеч нарсадан афсусланмасликлари керак деб ҳисоблайман. Бизда ғалаба қозониш учун имконият бор эди, аммо бу бор йўғи биринчи ўйин ва биз жавоб учрашувида яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Пенальтига келсак, биринчи ўринда мени жаҳлим чиқди, чунки бу вазиятдан олдин Ибрагимовичга нисбатан қўполлик бўлган эди.

Шунингдек “Кальяри” – “Брешия” учрашувида ҳудди бизникига ўхшаган вазият содир бўлди ва ўшанда ҳакам пеналтини бекор қилган эди, чунки футболчи тўпни кўрмаган эди.

Бу эпизод бизникидан қандай фарқ қилади билмайман, аҳир Калабрия тўпни кўрмади. Альберто Черри (“Кальяри”футболчиси) ўша вақтда сакради ва қўлини олиб қочолмади, сакраганда қўллардан фойдаланилади ҳакам вазиятни тўғри баҳолай олмади”, - дейди Пиоли.

*****

Ҳамкорларимиздан:

1.000.000 сўмгача бонусни қўлга киритинг!

Ўқилган: 1683
Милан Стефано Пиоли

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома”нинг икки футболчиси жароҳат олди
20:31
Манжукич фаолиятини қаерда давом эттириши маълум
05:30
"Интер" ва "Милан" клублари "Рома"нинг ўлжасини илиб кетмоқчи
11:58