Фабиан Руис – “Реал”нинг асосий мақсадига айланди

“Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руис ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, Руис “Реал”нинг асосий трансфер мақсадига айланди. Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан “МЮ” ярим ҳимоячиси Поль Погба “Реал”га ўтмаслиги аниқ бўлгандан кейин, раҳбариятдан 23 ёшли футболчини сотиб олишни сўради.  

Маълум бўлишича, “Реал” ушбу трансфер учун неаполликлар талаб қилган товон пулини (80 млн евро) тўлашга тайёр.

Маълумот ўрнида, Фабиан А Серияда 19 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голга ассисентлик қилди.

Ўқилган: 917
Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азар операция қилинди, у қачон қайтади?
11:00
Гвардиола Агуэро билан бўлган вазиятга изоҳ берди
21:05
"Ювентус" клуби "Ноттс Каунти"га 117 йиллик қарзини қайтара олмади
09:15