Ўтган йилнинг сўнгида пойтахтимизда илк бор жаҳоннинг етакчи брендларидан бири “Hilton Hotels & Resorts” тармоғининг янги меҳмонхонаси очилган эди. 21 қаватдан иборат мазкур меҳмонхона “Tashkent City” ҳудудида жойлашган бўлиб, Халқаро ишбилармонлар майдонида иш бошлайдиган 6 меҳмонхоналардан дастлабкиси бўлди.
Бугун “Hilton Hotels & Resorts” вакиллари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ташкилот раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов билан учрашишди. Ташкил этилган суҳбат давомида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш борасидаги аниқ масалалар кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоиз, учрашув дўстона руҳда ўтди ва йиғилиш якунлангач томонлар икки томонлама чуқур ҳамкорлик асосида фаолият олиб бориш, алоқаларни мустаҳкамлаш борасида келишиб олишди.
Маълумот учун, “Hilton Tashkent City”дан бешта кўп функцияли конференция заллари ўрин олган. Ушбу залларнинг умумий майдони 2450 квадрат метрни ташкил қилади. Барча конференция заллари биринчи ва иккинчи қаватда жойлашган бўлиб, табиий ёруғликни ўзида мужассамлаштиради.
МОҚ “Hilton Hotels & Resorts” билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Ўқилган: 2143