Дзюдочиларимиз Париж йиғинини якунлаб, Германияга йўл олишмоқда

Юқори марраларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж катта дубулға турниридан сўнг навбатдаги мусобақаларга ҳозирлик кўрмоқда. Илиас Илиадис қўл остидаги жамоамиз Париж турнири якунлангач ушбу шаҳарнинг ўзида қисқа муддатли ўқув-машғулот йиғинини олиб борди.

Терма жамоамиз февраль ойини Кўҳна қитъада ўтказиши режалаштирилган. Делегациямиз бугун Франциядан Германиянинг Кёльн шаҳрига йўл олади. Дзюдочиларимиз ушбу шаҳарда 20 февралга қадар навбатдаги тайёргарлик машқларини олиб боришади. Йиғин якунига етгач жамоамиз Дюссельдорф шаҳрига навбатдаги Катта дубулға турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетади.

Ўқилган: 382
UFF.uz Спорт Дзюдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Муҳаммадкарим Хуррамов: Ғалабадан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди
19:01
Ҳасанбой Дусматов профессионал боксда дебют қилди
11:05
Токио Олимпиадаси Лондонга кўчириладими?
02:16