Sky журналисти: Санчо ёзда аниқ "Боруссия"ни тарк этади

Sky Sports нашри журналисти Йеско фон Айхманн дортмунднинг "Боруссия" футболчиси Жейдон Санчо мавсум якунига кўра бошқа клуб сафига ўтишига ишонч билдирмоқда.

"Ёзда у аниқ Дортмундни тарк этади. Унинг қаерга ўтиши ҳали аниқ эмас. Мен у билан қизиқаётган энг катта клуб "Манчестер Юнайтед" деб эшитдим.

"Боруссия" клуби директори Михаэль Цорк ўтган ҳафта Санчо ҳақдиа ҳеч қандай таклиф олмаганини айтди. Бугун мен унга яна шу саволни бердим ва у кулиб қўйди.

Санчо эса шу ўринда ўсишга эришмоқда. Биринчи мавсумнинг охирида у жуда ҳам чарчаган кўринар эди, бироқ ҳозир ҳаммаси яхши ва жуда ҳам яхши кўринмоқда.

Унинг интизоми ҳам яхшиланди. Авваллари у кеч қолар эди, энди вақтида келмоқда. Машғулотларда қаттиқ меҳнат қилмоқда, шундай экан Фаврнинг кўнгли тўқ", - дейди журналист.

Ўқилган: 1973
Боруссия Д Германия чемпионати Жейдон Санчо Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Байер" ўз етакчисини "Манчестер Юнайтед"га сотишга тайёр
12:41
"Бавария" Нойерга янги шартнома таклиф қилмоқчи
20:40
Левандовски: Коронавирус ҳақида ўйламадик, тўлиқ "контакт" ҳолатида шуғулландик
10:04