Пеп Гвардиола: Агар "Реал"дан ўта олмасак, "Манчестер Сити" мени бўшатиб юборади

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "шаҳарликлар"нинг ЕЧЛдаги юриши ҳақида фикр билдириб ўтди.

Каталониялик мутахассиснинг фикрига кўра, жамоа бундан аввал мусобақада зафар қучмаган ва улардан кўп нарса кутишаётгани уларга янада қийинчилик туғдирмоқда.

"Мен Европа чемпионлар лигасини ютмоқчиман ва "Реал"га қарши ўйинларда нимага қодир эканлигимни кўриб лаззат олишни орзу қилмоқдаман.

Уларни қандай қилиб ютишни тасаввур қилиш учун кетадиган ушбу икки ҳафта менинг ишимдаги энг бахтли онлар саналади. Агар биз уларни юта олмасак, менинг олдимга клуб раҳбари ёки спорт директори келиб: "Бу етарлича яхши эмас, биз ЕЧЛ ютмоқчимиз, мен сени бўшатиб юбораман" дейди.

Ва мен унга: "Окей, сизга миннатдорчилик билдираман" деб кетаман", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1906
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" Матип билан шартномасини узайтирди
10:24
Клопп "МЮ"га қарши ўйин ҳақида: Топ жамоалар бизга қарши оддий ўйнашади
20:33
"Манчестер Юнайтед"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди
14:13