"Ливерпуль" клуби Санчо учун курашга қўшилди

"Боруссия" Дортмунд клуби футболчиси Жейдон Санчо навбатдаги топ-клуб назарига тушди.

"Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Реал" ва "Барселона" клубларидан кейин 19 ёшли англиялик футболчини мавсум якунланганидан кейин "Ливерпуль" клуби сотиб олмоқчи.

Мерсисайдликлар ушбу мақсади ҳақида немис клубини огоҳлантириб қўйди, Daily Mail нашри.

"Ливерпуль" клуби рақибларини Юрген Клоппнинг "Боруссия" билан яхши муносабатига умид қилиб ортда қолдирмоқчи.

Санчонинг "Боруссия" клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган, германияликлар футболчи учун камида 100 млн евро талаб қилмоқда.

Ўқилган: 911
Боруссия Д Жейдон Санчо Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020га йўл олган 20 жамоа номи маълум
10:14
Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
ЖЧ-2022 йўлидаги илк рақибимиз Фаластин миллий терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари
14:33