"ПСЖ" раҳбарлари Мбаппенинг "Реал"га кетиб қолмаслиги учун йилига 50 млн евро маош таклиф қилишди

"Пари Сен-Жермен" жамоаси ўз ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиб кетмаслиги учун жуда жиддий таклиф билан чиқди.

AS нашрининг хабарига кўра, парижликлар футболчининг маошини 50 млн еврога кўтариб беришмоқчи.

Клуб маъмурияти Мбаппенинг кетиб қолишини катта стратегик йўқотиш деб ҳисобламоқда ва шунинг учун ҳозир олаётган маошини камида 3 бараварига оширишмоқчи.

Айни пайтда Франция терма жамоаси юлдузи йилига 15 млн евро олмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2018 йили "Монако"дан 145 млн евро эвазга "ПСЖ"га ўтганди.

Ўқилган: 1192
Килиан Мбаппе ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 5-тур. "Арсенал" ютқазди, "Астана"нинг ажойиб ғалабаси ва бошқа натижалар
07:42
"Бунёдкор" — "Пахтакор": Таркиблар!
16:16
Олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди
07:07