ЎФА ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида бўлди

Хабарингиз бор,  2019 йилнинг 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Мазкур Фармонда белгиланган бир қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари фаолияти,  футбол маҳорат мактаблари,  ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш,  уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб борилмоқда.

Бу борада ҳудудлардаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида ЎФА ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида ҳам бўлди.  Мутахассислар вилоятнинг барча туманларида бўлиб,  ҳудудда болалар ва ўсмирлар футболидаги шарт-шароит,  камчиликларни атрофлича ўрганди.

Вилоятдаги барча БЎСМ,  ИБЎСМ, Футбол маҳорат мактабларидаги футбол бўлимларининг умумий иш-фаолияти,  футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги,  мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётгани ўрганилди.  Қолаверса,  болалар футбол билан шуғулланадиган майдонлар ҳолати билан ҳам танишиб чиқилди.  

Бундан ташқари вилоят футбол ассоциацияси биноси,  ассоциация иш жараёни,  янги мавсум учун режалари,  ўтказилиши режалаштирилган мусобақалар тақвими,  мавжуд камчилик ва муаммолари ҳам ўрганилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш масаласи вилоят мутассаддилари билан муҳокама этилди. 

Ўқилган: 499
Вилоятларимиз футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Алибоев К-лиганинг марказий ўйинида гол урди
19:06
ОФКда мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда, эртага конференция ўз ишини бошлайди
17:11
Ўзбекистон Осиё Кубоги-2022 мусобақасига мезбонлик қилиши мумкин
12:08