Болалар футболи бўйича юртимизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири Дилшод Нуралиев “Локомотив“ U-21 (ўринбосарлар) жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Ёшларимизнинг бу йилги U-21 чемпионатидаги ўйинлари Дилшод Жўраевич қўл остида ўтказилади. Футбол мухлисларига яхши маълум, Дилшод Нуралиев фаолияти давомида бир қанча футболчиларни тарбиялаб берган.
Унинг қўл остида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, 2013 йил БААда ташкил этилган U-17 жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар йетиб борган.
Ўйлаймизки, Нуралиев қўл остида тўп тепадиган “Локомотив“ тарбияланувчиларидан келажакда яхши футболчилар йетишиб чиқади. Дилшод Жўраевичга мураббийлар штабида Рифат Акрамхўжаев (мураббий), Константин Кузнецов (мураббий), Анвар Жабборов (дарвозабонлар мураббийи), Рустам Меҳмонов (шифокор), Абдураҳим Саримсоқов (массажчи) ҳамда Бекзод Арслонов (администратор) ёрдам беришади.
“Локомотив“ U-21 жамоасига янги бошланадиган мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Дилшод Нуралиев “Локомотив“ U-21 жамоасини бошқаради
Ўқилган: 1038