"Пахтакор" ОЧЛда 100-ўйин арафасида

Жамоамиз Осиёнинг биринчи рақамли турнирида юбилей ўйинини ўтказиш арафасида турибди.

"Шерлар" Осиё Чемпионлар Кубоги ва Чемпионлар лигасида ҳозиргача 99 учрашувда майдонга тушган. "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашув 99-баҳс сифатида тарихга кирган бўлса, Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоаси билан 17 февраль куни Тошкентда ўтадиган учрашув "Пахтакор" учун ушбу турнирдаги 100-ўйинга айланади.

Ҳозиргача ўтган беллашувлардан иккитаси Чемпионлар Кубоги, қолгани эса Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган. Натижалар шундай кўриниш олган: 45 ғалаба, 18 дуранг ва 36 мағлубият. Жами 153 очко тўпланиб, тўплар нисбати 142-135ни ташкил қилади.

Шунингдек, "Пахтакор"нинг Чемпионлар лигасида уйдаги мағлубиятсиз ўйинлари сони 8тага етди. Бу борада рекорд кўрсаткич 2002-2004 йилларда қайд этилган бўлиб, ўшанда "Пахтакор" Тошкентда кетма-кет 11 учрашувда мағлубиятга учрамаган.

Ўқилган: 5734
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Фёдоров: Биттагина жиддий хавфдан сўнг гол ўтказиб юбордик
19:26
Осиё Чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари якунланди
11:07
"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1. Мезбонларга ғалаба келтирган гол!
03:38