"Ливерпул" ёзда германиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

“Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер “Ливерпул” клубига ўтиши мумкин.

“Ливерпул” жамоаси бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи футболчига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sport Bild нашри. Мерсисайдликлар футболчининг агенти билан алоқага чиққан.

Ҳозирда томонлар келишувга эришмаган. Ёзда Вернернинг шартномасида 60 миллион евро товон пули ҳақидаги банд фаоллашади.

Вернер Германия чемпионатининг ушбу мавсумида 21 та ўйинда 20 та гол ва 6 та голли узатма амалга ошриди.

Ўқилган: 1034
Ливерпуль РБ Лейпциг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ракитич Ла Лигада қолиши мумкин
22:25
“Эвертон” клуби “Реал”га кераксиз бўлган икки футболчини сотиб олмоқчи
14:51
“Ювентус” футболчисини “Болонья”га сотиб юборди
18:40