"Қўқон-1912": Машғулотларга янги футболчилар қўшилишди

Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси сафига икки нафар янги футболчилар келиб қўшилишди.

Бир неча кун аввал Навоийннинг “Қизилқум” жамоаси кўригида бўлиб турган Кот-д’Ивуарлик ҳужумчи Якуба Бамба (Yacouba Bamba) ҳамда “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ярим ҳимоячи Сардор Азимовлар Бахтиёр Ашурматов бошчилигида бўлиб ўтаётган машғулотларда иштирок этишмоқда.

Якуба Бамба 1991 йил 30 ноябрда Кот-д’Ивуар мамлакатида туғилган. Бўйи 1.80см. Сўнгги жамоаси Беларуснинг “Слуцк” клуби.

Сардор Азимов ўтган мавсумларда “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна” , “Андижон” каби суперлига клубларидаги фаолиятлари орқали мухлисларга танилиб улгурган.

Сардор Азимов ҳамда Якуба Бамба ҳозирча мураббийларимиз кўригида бўлиб туришибди. Бу футболчилар жамоамизнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган назорат ўйинларида синовдан ўтадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари, 14 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” ҳамда 17 феврал куни Муборакнинг “Машъал” клубларига қарши назорат ўйинларида майдонга тушадилар.

Қўқон-1912
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Назорат учрашуви. "Динамо" "Шўртан" билан дуранг ўйнади
07:21
“Металлург”нинг Туркия йиғини якунланди
11:20
"Қўқон-1912": Пенальтилар сериясида мағлубиятга учрадик
07:07