Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. Бугун “Тоттенхэм” - “Аякс” ўйини бўлади

Бугун Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал ўйинларига старт берилади. Илк ўйин мавсум аввалида мазкур босқичгача етиб келишлари умуман кутилмаган “Тоттенхэм” ва “Аякс” жамоалари ўртасида кечади.

Лондондаги муҳташам “Тоттенхэм Хотспур Стэдиум”да “шпорлар” осон бўлмаган рақибга қарши тўп суришади. Инглиз клуби 57 йил деганда Европанинг энг нуфузли мусобақаси ярим финалига чиққан бўлса, “Аякс” 22 йилдан бери мазкур босқичга етиб келолмаганди.

“Аякс” мазкур босқичга етиб келгунга қадар бир нечта топ-клубларни “додини берди”. Гуруҳ босқичида “Бавария”га ютқазмаган жамоа 1/8 финалда мусобақанинг амалдаги чемпиони “Реал”ни чиқариб юборди ва ¼ финалда “Юве” таслим этилди. Эрик тен Хаг шогирдлари Европанинг гигант клубларини осонликча яксон этишди ва мазкур қарақа-қаршиликда фаварит дея эътироф этилмоқдалар. “Аякс”да битта йўқотиш бор, “Реал”га қарши жавоб ўйинида Винисиус Жуниорга имкон қолдирмаган Нуссайр Мазровий жароҳат сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди.

Гуруҳ босқичида омад туфайли плей-оффга йўл олган “Тоттенхэм” 1/8 финалда “Боруссия Д” тўсиғидан ўта олди. Чорак финалда эса “шпорлар” сенсанция қайд этиб “Ман Сити”ни мусобақадан чиқариб юборишди. Бугун Почеттино олдида яна жиддий синов турибди. Жамоага жароҳат сабаб Харри Уинкс, Муса Сиссоко ва Харри Кейн, шунингдек дисквалификация туфайли Сон Ҳин Мин ёрдам бера олишмади.

Мазкур жамолар еврокубокларда ўзаро 1981/82 мавсумда тўқнаш келишган. Кубоклар Кубоги 1/16 финалидаги икки ўйинда ҳам лондонликлар ғалаба қозонишганди (3:1, 3:0).

“Аякс” ЕЧЛ доирасидаги сафар ўйинларида кетма-кет саккизта ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. “Тоттенхэм” ярим финалчилар орасида мазкур турнирда ғалаба қозона олмаган ягона жамоа ҳисобланади.

Европа Чемпионлар лигаси
Ярим финал, илк ўйин
00:00 “Тоттенхэм” – “Аякс”

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Аякс Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди
01:59
“Реал” ўзида “Осасуна”га имкон қолдирмади
01:54
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24