"Барселона" ва "Реал" Траоре учун курашишади

"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Адама Траоре ёзда жамоасини алмаштириши мумкин.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, 24 ёшли футболчининг хизматига "Барселона" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг маълум қилишича, икки жамоанинг скаутлари Траорени кузатишган ва унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилишган.

"Вулверхэмптон" эса Траоренинг трансферидан 90 млн евро ишлаб олмоқчи ва ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум испаниялик футболчи АПЛда 24 та ўйинда иштирок этиб 4 та гол ва 7 та голга ассисентлик қилди.

Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" Лукакунинг трансфери бўйича ишни бошлади
07:53
“Манчестер Сити” 19 ёшли футболчи учун 120 млн евродан воз кечишга тайёр
21:38
“Арсенал” украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда
10:29