"Ювентус" Дибалани ўзида сақлаб қолиш учун катта трансферга қўл уриши мумкин

"Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансферидаги музокараларда фаоллашиши мумкин, деб маълумот бермоқда Tuttosport нашри.

Манбанинг таъкидлашича, 26 ёшли футболчининг Италия клубига қайтиши Пауло Дибаланинг шартнома узайтириши билан боғлиқ.

Аргентиналик ва франциялик футболчилар жуда ҳам яқин дўстлашишади ва бирга ўйнашни орзу қилади.

Маош ва бошқа шароитлардан ташқари Дибалага жамоадаги шериклари ҳам муҳим. "Юве" таркибида Погбанинг бўлиши унинг маошидаги муаммоларга барҳам бериши мумкин.

Аввалги маълумотларга кўра, "Ювентус" Дибаланинг шартномасини 2025 йилгача узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ярим ҳимоячи Турин клуби таркибида йилига 10 млн евро  олишни истайди.

Жорий мавсум Дибала Италия А Сериясида 21та ўйин ўтказди ва уларда 5та гол, 7та голли узатмалар амалга оширган.

Ўқилган: 3350
Манчестер Юнайтед Пауло Дибала Поль Погба Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Марко ван Бастен: Роналдуни Мессидан зўр дейдиганлар футболни тушунмайди
07:36
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "Атлетико" – "Челси" 0:1
06:22
Coca Cola Суперлига 7-тур якунлари. Энг кўп Наманганда, энг ками кимда?
14:29