“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020 кундалиги”: Сўнгги кун

Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси ҳам ўз поёнига етди. 13 кун давом этган мусобақа мухлисларга ҳаяжонли онларни тақдим этди. Кеча турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда ғолиб номи аниқланди.

Пенальтилар яна “Нефтчи”га омад келтирди

ФарДУ стадионида ўтказилган финал ўйини жуда шиддатли тарзда кечганини таъкидлаш жоиз. Дастлаб “Турон” футболчилари ҳисобни очишди. Гол ўтказиб юборгач, катта куч билан ҳужумга зўр берган  “Нефтчи” футболчилари кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди.

Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида яйпанликлар пенальти орқали ҳисобни тенглаштиришди.

Шу тариқа, ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якун топди.

Регламентга кўра, пенальтилар сериясига навбат берилди. Пенальтилар сериясида эса рақибидан устунроқ бўлган “Нефтчи” вакиллари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринни қўлга киритишди.

Айтиш жоизки, ярим финалда ҳам фарғоналиклар “Қўқон-1912” жамоасини ўйиндан кейинги пенальтилар серияси орқали мағлубиятга учратишган эди.

Финал ўйиндан кейин турли номинация ғолиблари вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. “Нефтчи” клуби эса вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан кубок тантанали равишда топширилди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Финал
“Нефтчи” – “Турон” – 2:2 (пен. сер 4:1)
Голлар: Достон Бобожонов (20), Ислом Каримов (65). – Ғолиб Сарибоев (15), Дилшод Хушбаков (90+2 пен).
“Нефтчи”: 1. Шерзод Абдураимов, 3. Миржалол Неъматов, 7. Исломбек Каримов, 8. Элдор Эргашев, 9. Алишер Абдувоҳидов, 10. Ислом Тошпўлатов, 11. Достон Бобожонов, 13. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 18. Жавоҳир Расулов, 23. Асил Ғойибжонов, 92. Достон Тошматов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 5. Бобур Исроилов, 15. Жамшид Тўрақулов, 20. Абдужалил Маназаров, 22. Дилшод Умрзақов, 28. Дурбек Камолов, 44. Дониёр Мадаминов.
“Турон”: 30. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазиз Абдураимов, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Соҳибов, 14. Дониёр Исмоилов, 15. Шохрух Холматов, 19. Аслиддин Тоштемиров, 21. Отабек Миралиев, 23. Хуршид Асқаралиев, 27. Ғолиб Сарибоев.
Захира: 12. Мирзоҳид Жалилов, 7. Муҳаммадкомил Низомов, 11. Даврон Исақов, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Дилшод Баратов, 20. Дилшод Хушбаков, 22. Иброҳим Аҳмаджонов, 25. Исмоил Охунжонов, 77. Билолиддин Тошмирзаев.

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Ўқилган: 826
Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Динамо" 10 июндан машғулотларга киришади
18:46
Назорат ўйини. "Қўқон-1912" – "Локомотив" – 2:2
07:44
"Пахтакор" ёшлар жамоаси "Бухоро" билан дуранг ўйнади
15:27