Каталонияда эски муаммолар яна кўтарилди. Бунга сабаб Абидальнинг сўзларига Мессининг реакцияси бўлди.

“Барселона” спорт директори Абидаль жуда зерикарли видеоинтервю тайёрлади. Абидаль Вальверденинг кетиши билан боғлиқ масала ҳақида сўз очди: “Бир нечта футболчилар унинг ишидан норози эди ва жон куйдириб ишлашмади. Жамоа бахтли кўринмас эди.”

Машмаша учун асос йўқ эди. Аммо Месси ижтимоий тармоқда Абидальдан норози эканлигини билдирди. Жамоадошлари ҳам Лионель томонда. Ҳеч бир футболчига уларни мураббийни кетказишда айблашгани ёқмайди.

Мухлислар ҳам Мессининг тарафини олади, чунки Бартомеу ва Абидаль ёмон ишлашяпти. Аммо Месси бу машмашага нега аралашгиси келди? Кўпчилик буни жамоани айнан сардор бошқаришига ишора сифатида кўряпти.

Аслида ундай эмас, Неймар келмади, Гальярдо мураббийлик курсисини эгалламади. Агарда ҳаммаси Мессининг бошқарувида бўлганида, Гальярдо қўл остида Неймар билан бирга машғулот ўтаётган бўлишарди.

Мессига Абидальнинг олиб бораётган ишлари ёқмаяпти. Неймарни қайтармади, лекин Гризманни сотиб олди. Ёш ва ҳали ўзини кўрсатиши гумон бўлган футболчилар билан шартнома имзолади, Гальярдо ёки Хавини мураббийлик постига олиб келмади. Сетьен аниқ Мессининг танлови эмас.
Лионель муаммони очиқчасига кўрсатиб берди. Абидаль ва Бартомеу муаммоларни бартараф этмаяпти, аксинча, кадрлар танқислиги муаммосини пайдо қиляпти. Малком, Артур, Мурильо, Тодибо каби футболчилар “Барселона” даражасидаги футболчилар эмас.

Месси кетиши мумкин. Унинг шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Шартномада келаётган ёзда “Барселона”ни текинга тарк этиши мумкинлиги ҳақида банд бор. Шартга кўра, у Европанинг бирорта топ-клубига ўта олмайди, лекин Қатар ёки шунга ўхшаш бирор давлатга бориб, бир трансфер ойнасигача тўп суриб, яна топ-5 га қайтиши мумкин.

Мессининг ортида жуда катта пиар-ишчилар гуруҳи турибди. Унинг ҳомийлари шунчаки бировнинг фикрига жавоб ёзишга қўйишмайди. Бу режалаштирилган коммент бўлиши мумкин. Ё Месси шартномага жамоадаги муаммоларни бартараф этиш шартларини қўяди, ёки “Ман Сити”нинг йилига 50 млн тўлайдиган шартномасини қабул қилади. Эртами-кечми “Барселона” янгиланиши керак. “Реал” Роналдуни ушлаб қололмади. “Барса” ҳам Мессига жуда қаттиқ боғланиб қолиши керакмас.

Агарда жамоанинг “пастга шўнғиш” санасини эслайдиган бўлсак, ҳаммаси 2017 йилнинг 13 январидан бошланган эди. Ўша куни Мессининг биринчи мураббийларидан бири жамоадан ҳайдалган эди. Қария Гратакосни шахсий фикри учун истеъфога чиқишга мажбур этишди. У ҳам худди Абидаль каби муҳим бир нарса айтмаган эди. Шунчаки, Месси Иниеста, Хави, Неймарсиз бунчалик муваффақиятга эриша олмайди деб фикр билдирган эди.

Ундан сўнг, “Ювентус”, “Рома” ва “Ливерпул”га учралган шармандали мағлубиятлар. Гратакос ҳақ бўлиб чиқяпти. Энди эса Суарезсиз Мессини кўрамиз.
Агарда бу машмашалар давом этаверса, кичик эҳтимол билан Месси кетишга ҳозирлик кўраётган бўлади. Гвардиола, Бегиристайн ва Ферран каби “Барселона” муваффақиятига ҳисса қўшган инсонлар ҳозир “Ман Сити”да. Лео улар томонга қадам қўяётган бўлиши мумкин. Баъзи нашрлар хабарига кўра, топ-5 га кирадиган жамоага ўтмаслик шарт деган банд йўқ Леонинг шартномасида, фақатгина 32 ёшдан сўнг бемалол жамоани тарк этиши мумкин деган банд бор. Агар шундай бўлса...

 

Давоми бу ерда