"Реал" клуби "Осасуна"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

"Реал" клуби Испания чемпионатининг 23-тур "Осасуна" жамоасига қарши ўйнайдиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Таркибга Гарет Бэйл қайтди. Охирги маротаба у майдонга 22 январь куни Испания кубоги "Унионистас Саламанка" жамоасига қарши ўйинда иштирок этган, Ла Лигада эса 4 январь куни "Хетафе"га қарши ўйнаган.

Ушбу рўйхатдан жароҳат туфайли ноябрь ойидан буён ярим ҳимоячи Эден Азар ўрин олмаган.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля и Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело и Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде и Иско.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Лука Йович и Винисиус Жуниор.

"Реал" якшанба куни "Осасуна" жамоасига қарши Тошкент вақти билан 20:00да ўйнайди.

Ўқилган: 1903
Гарет Бэйл Зинедин Зидан Реал Мадрид Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“ПСЖ” сафарда “Дижон”га ютқазиб қўйди
09:15
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди
14:03
Россия чемпионати, 21-тур. Бугун "Ростов" – ЦСКА учрашуви бўлади
12:02